Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тебинбулоқ кони 2024 йилда тўлиқ ишга туширилади

2018-01-19 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Қораўзак туманидаги темир рудасининг катта резервига эга Тебинбулоқ конини ўзлаштириш истиқболлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эди.

Мана, орадан бир ой ўтиб-ўтмай, 2018 йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тебинбулоқ кони негизида тоғ-металлургия комплекси қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ, бу конни ўзлаштириш икки босқичда амалга оширилади: 2021 йилдан бошлаб йилига 1 миллион тонна пўлат ишлаб чиқарилади ва мажмуа 2024 йилда тўлиқ ишга туширилади. Шунингдек, лойиҳада чўян ва пўлат олишда домен бўлмаган технологияни қўллаш назарда тутилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси томонидан “Тебинбулоқ конида келгусида чўян ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди. 

Бу йўналишдаги ишларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибида махсус дирекция ташкил этилди. У “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Лойиҳани амалга ошириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича ишчи комиссия тузиш белгиланди. Ишчи комиссия зиммасига лойиҳани амалга ошириш, қурилиш ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан мансабдор вазирликлар билан муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг ўтказиш юклатилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдонларини ажратиш ва шу мунасобат билан маҳаллий бюджет ва бошқа манбалар ҳисобидан компенсациялар тўлашни таъминлайди. 

Инвестицияларни жалб этишга йўналтирилган янги дастурга мувофиқ 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида умумий қиймати 4,5 триллион сўмлик 1300 дан зиёд лойиҳа амалга оширилади ва қарийб 10 минг иш ўрни яратилади. Жумладан, саноат тармоқларида 492 миллион долларлик 232 инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Шунингдек, ёқилги-энергетика ва кон-металлургия соҳаларига умумий қиймати 3,4 миллиард доллардан кўпроқ 5 йирик лойиҳани киритиш режалаштирилган.

 

Анвар Насирлаев,ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться