Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юридик хизмат тизими такомиллашмоқда

2015-04-22 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда юридик хизматнинг давлат органларидаги ролини янада ошириш, бошқарувдаги иштирокини кенгайтиришга оид масалалар муҳокама этилди.

Адлия вазирининг ўринбосари А.Усмонов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида барча соҳаларда туб ўзгаришлар рўй берганини таъкидлади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви соҳасида амалга оширилган чора-тадбирлар қонунийлик ҳамда инсон манфаатлари ҳимоясини таъминлашга хизмат қилаётир.

Қонунлар ижроси, ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тайёрланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати билан бевосита боғлиқ. Бунда ҳар бир ташкилотнинг юридик хизмати зиммасига катта масъулият юкланади.

Шу боис ҳам юртимизда юридик хизмат сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий база тўлиқ янгиланиб, юридик хизмат мақомини белгилашга қаратилган ҳукумат қарорлари қабул қилинган. Адлия органлари томонидан мазкур соҳага услубий ёрдам кўрсатиш, уни ривожлантириш мақсадида ўнлаб идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши билан бирга, амалий тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида юридик хизмат ходимлари малакаси ошириб борилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида 160 нафардан зиёд ходимнинг малакаси оширилгани бунинг тасдиғидир.

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг барча соҳаларини етук мутахассислар билан таъминлаш масаласига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Хусусан, ҳуқуқшуносликка ихтисослашган олий таълим муассасаларида юрист-консультантларни тайёрлаш билан боғлиқ бир қатор фанлар, шу жумладан, юридик хизмат ва қонунчилик техникасини ўқитиш жорий этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда давлат органларида уч мингдан ортиқ юридик хизмат ходими штат бирлиги ташкил этилган бўлиб, уларда малакали ҳуқуқшунос-мутахассислар фаолият кўрсатмоқда. Юридик хизмат ходимлари шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни янада такомиллаштириш, шартномаларнинг тузилиши ва уларнинг бажарилишини таъминлаш, шу жумладан, бу соҳадаги низолар юзасидан даъво ишларини олиб боришда ташкилотларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айланмоқда. Ўз навбатида, улар ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда ҳам фаол иштирок этаётир.

Вазирлик ва идоралар, йирик корхона ва ташкилотлар юристлари иштирок этган тадбирда юридик хизматнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга оид амалий ва назарий ҳамда қонунийликни таъминлашда унинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган муаммолар, соҳа мутахассисларини ўқитишнинг долзарб масалалари муҳокама этилди. Давлат органлари тизимида юридик хизматнинг ролини янада ошириш ва соҳа фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Манба: ЎзА

Поделиться