Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонда 189 минг 809 нафар талаба “учлик” стипендия олади
2018-01-18 | Таълим
Олий ўқув юртлари талабалари қишки сессия арафасида турибди. Синов жараёнлари, имтиҳонлар натижалари талабалар учун қанчалик муҳим эканини уларнинг ўзидан кўра яхшироқ англайдиган одам бўлмаса керак. Чунки рейтинг балларига қараб стипендия берилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси расмий сайтида мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида стипендия олувчи талабаларнинг рейтинг баллари бўйича тақсимоти маълум қилинди.
Олий таълим муассасаларидаги жами стипендия олувчиларнинг 18 минг 972 нафари максимал рейтинг балига эга бўлган талабалар (86-100 %), 65 минг 123 нафари юқори рейтинг балига эга бўлган талабалар (71-85 %), 189 минг 809 нафари ўрта рейтинг балига эга бўлган талабалар (55-70 %)дир.
Манба: ЎзА