Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон экспорт салоҳиятининг равнақи «Fashion United» нигоҳида

2018-01-17 | Иқтисодиёт

Германияда нашр этиладиган «Fashion United» онлайн-нашри саҳифасида мамлакатимизнинг енгил саноат салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди. «Ўзбекистон: тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1 миллиард АҚШ долларидан зиёдга ошди» сарлавҳали мақолада республикамизда тўқимачилик саноатини модернизациялаш берган натижалар билан боғлиқ атрофлича маълумотлар қаламга олинган.

Унда қайд этилганидек, бу тармоқни модернизациялаш ўтган йили ташқи бозорларга 1,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида жун, ипак ва пахта толаси чиқариш имконини берди.

«Fashion United»нинг эътироф этишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда жабҳага янги технологияларни жалб қилишга йўналтирилган саъй-ҳаракатлари туфайли 2017 йили тўқимачилик маҳсулотлари экспорти билан шуғулланадиган компаниялар сони 293 тадан 350 тага етди. Шу билан бирга, 34 та сармоявий лойиҳа ҳам ҳаётга тадбиқ этилди, уларнинг умумий қиймати 356 миллион АҚШ долларидан зиёдни ташкил этди.

«Дунёнинг турли мамлакатларида 64 та янги савдо уйларининг очилгани ҳам экспорт ҳажмларини оширишга кўмаклашди. Республикада фаолият кўрсатадиган 7 минг компания йилига қарийб салкам 1,4 миллион тонна пахта толаси ишлаб чиқаради, уларнинг қарийб 40 фоизи экспортга чиқарилади, 60 фоизидан эса ички бозорда фойдаланилади».

«Fashion United»нинг ёзишича, Ўзбекистонда аллақачон «Навоий» эркин иқтисодий зонаси базасида пахта-тўқимачилик марказларидан фойдаланиш тажрибасини кенгайтириш бўйича ўрта истиқболга мўлжалланган режалар ишлаб чиқилган. «Бу пахта экспорти ҳажми бўйича дунёда бешинчи ўринда турадиган Ўзбекистон бундан кейин ҳам ўзининг тўқимачилик саноатини ривожлантиришга интилаётганидан далолат бергани баробарида жабҳанинг экспорт салоҳиятини йилига 2,5 миллиард долларга етказиш ҳамда 25 минг янги иш ўринлари ташкил этиш имкониятини яратади», деб ёзади немис онлайн-нашри.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться