Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентга саёҳат

2018-01-17 | Туризм

Касаба уюшмалари, уюшманинг хотин-қизлар қўмитаси, “Ўзбектуризм” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ташкил этилаётган турли шаҳарларга, диққатга сазовор жойларга саёҳатлар давомида сайёҳлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси билан яқинан танишмоқдалар, замонавий иншоотлар, турар-жойлар, тўла таъмирдан чиқарилган зиёратгоҳ ва қадамжолар, музей ва театрлар, кинотеатрларга тушиб, маданий ҳордиқ чиқаришмоқда.

Яқинда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Оқолтин тумани кенгаши ва Оқолтин тумани хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорликда ташкилот  ва маҳаллаларда фаолият юритувчи  40 нафар аёлнинг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

– Саёҳат аввалида Зангиота зиёратгоҳига ташриф буюрилди.  Таърифга тил ожиз. Зиёратгоҳ қайта таъмирланиб, ҳовлиси замонавий дизайн услубида безатилиб, жуда чиройли ҳолатга келтирилибди, – дейди туман хотин-қизлар қўмитаси фаоли Замира Аминова. – Зиёратгоҳдан сўнг пойтахтнинг энг гўзал гўшаларидан бири – Мирзо Улуғбек истироҳат боғида ҳам  бўлдик. Кинотеатрга тушиб, “Аҳмадбой” номли комедияни томоша қилдик.  Амир Темур музейида буюк саркардамизнинг шонли тарихи билан танишдик. Шаҳидлар хиёбонида бўлдик. Буларнинг барчаси саёҳатчиларимизда жуда катта таассурот қолдирди.

– Байрам кунлари меҳнаткашлар учун турли маърифий тадбирлар, маданият ходимлари ва ёзувчилар, шоирлар билан учрашувлар, тарихий шаҳарларга саёҳатлар ташкил қилинмоқда. Шу билан бирга “Мурувват” ва “Саховат” уйларида истиқомат қилувчи, жисмонан ва ақлий қобилияти чекланган юртдошларимиз ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари тақдим этилмоқда, – дейди вилоят касаба уюшмалари кенгаши бўлими мудири Хайрулла Аминов.

 

Зебо ҲАЙДАРОВА

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться