Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Лочин ўғриси қўлга тушди

2018-01-15 | Жамият

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисидаги Мурожаатномасида экология масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, дарҳақиқат, бу ҳаракат сафи етарли даражада кенгайди, аммо бартараф этилиши лозим бўлган кўплаб долзарб муаммолар ҳали ўз ечимини кутмоқда.

Тўғри, мустақиллик йилларида ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга, она диёримизга, унинг бойликлари ва табиатига ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Бироқ, шунга қарамасдан она табиатга таҳдид солувчи ҳаракатлар содир этилаётганлиги ачинарли ҳол, албатта.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасидан олган маълумотимизга кўра, яқинда, Сирдарё тумани ҳудудидаги МҲХ Давлат чегараларини қўриқлаш қўшинларининг махсус бўлинмаси ҳамда вилоят божхона бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан “Янги ҳаёт” сув истеъмолчилари уюшмасининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадаги айланма ва овлоқ йўллар орқали давлат чегарасидан ноқонуний равишда ўтаётган шахс қўлга олинди. У 1995 йилда туғилган, Жиззах вилоятида яшовчи М.Болиев бўлиб, унга тегишли бўлган қўл сумкаси текширилганида, сумкадан лочин турига мансуб бўлган 9 дона, қиймати 303 миллион сўмдан ортиқ тирик қушлар топилди.

Тошкент ва Сирдарё вилоятлари табиатни муҳофаза қилиш ҳудудий инспекцияси бошқармаларининг хулосасига кўра, ушбу ноёб қушлар “Қизил китоб”га киритилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ва дастлабки суриштирув тадбирлари натижасида, фуқаро М.Болиев ушбу ноёб қушларни 200 АҚШ доллари эвазига айланма йўллар орқали Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистонга ноқонуний равишда олиб ўтиб беришга, келишиб олганлиги маълум бўлди.

Табиатда йўқолиб бораётган, камёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг генофондини сақлаб қолиш барчамизнинг бурчимиз. Шу каби ҳодисалар бугунги кун ёшларига экология, атроф муҳит ва жониворларни асраб-авайлашни уқтириш борасида ҳали амалга оширишимиз лозим бўлган вазифалар талайгина эканлигидан далолат беради.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Абдужалол Қаюмов

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться