Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навоий вилоятида қарор асосида янги йўналиш очилди

2018-01-15 | Жамият

Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 10-январдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2724-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, қарор асосида тасдиқланган Дастурга асосан шаҳар атрофида 3 та йўналиш очилиши кўзда тутилган бўлса, буларнинг сўнгиси «Спутник-Жалойир» йўналиши эди.

Жорий йилнинг 10-октябрь куни шаҳар атрофи шаҳарлараро ва вилоят ички йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва уни ўтказиш масалалари бўйича вилоят комиссияси томонидан ўтказилган очиқ тендерда «Экспресс Шипмент» МЧЖ томонидан янги умумий масофаси 44 километр бўлган ШАЙ-221-сонли «Спутник-Жалойир» шаҳар атрофи автобус йўналиши учун таклиф берилди.

Мазкур йўналишга автобус қатновини йўлга қўйилиши билан Навоий вилоятининг чекка ҳудудларидаги аҳоли учун қулайликлар яратилиши ҳисобга олиниб, комиссия томонидан «Экспресс Шипмент» МЧЖ тендерда ғолиб деб топилди ва «Спутник-Жалойир» йўналишига жамиятга қарашли Исузу русумли 2 дона автобусларни бириктиришига рухсат берилди.

Янги йўналиш очилиши билан 4 та янги ишчи ўрин ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз «Экспресс Шипмент» МЧЖ Навоий вилояти, Кармана туман хокимлигининг 2015-йил 24-февралдаги 01622–сонли гувоҳномасига асосан ташкил этилган бўлиб, бугунги кунгача корхона автотранспорт воситаларида шаҳар атрофида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

— Эндиликда олдимизга қўйган мақсадимиз Президентимизнинг ПҚ-2724-сонли қарори асосида 2019-йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган Микроавтобуслардан сотиб олиб, шаҳар атрофи, шаҳар ичи йўналишларига жойлаштириш билан корхона фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш – дейди, корхона раҳбари Б.Эшбоев.

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться