Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Махсус авария-тиклаш бошқармасида Ватан ҳимоячилари куни нишонланди

2018-01-15 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасида тантанали байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов, вазирлик тизимидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Ш. Шерматов ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник база билан яқиндан танишиб, бошқарма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни билдирди.

Айтиш жоизки, 1961 йилда ташкил топган ва алоқа бошқарувини ташкил этишга ихтисослашган мазкур ҳарбий қисм Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. МДҲ да Ўзбекистон ва Россияда ана шундай алоқага ихтисослашган қисмлар мавжуд. 1998 йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида ҳарбий қисм негизида иш бошлаган Махсус авария-тиклаш бошқармаси авария-тиклаш ишларини олиб бориш жараёнида алоқа бошқарувини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг алоқа ва телекоммуникация объектларида авария-тиклаш ишларини амалга ошириш, алоқа объектларида қўриқлашни амалга оширади.

Мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, ҳудудий яхлитлиги ҳамда сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир ихчам, тезкор, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника, замонавий ахборот коммуникация технологиялари билан таъминланган миллий армиямизни шакллантириш борасида ташланган янги қадам нафасига ушбу ҳарбий қисмда ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

Махсус авария-тиклаш бошқармасининг моддий-техник базаси замонавий техника билан мустаҳкамланиб, ўқув-машқ жараёнларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу ерда фаолият кўрсатувчи «Тулпор» кўчма лабораторияси мамлакатимиз алоқа тармоқларидаги оптик алоқа линияларида тезкор тиклаш ишларини олиб боради.

Қуролли Кучларимизнинг салоҳиятини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилаётган алоҳида эътибор шахсий таркибнинг жанговар ва маънавий тайёргарлиги юксалиши, Ватан ҳимоячиларининг юксак ақл-заковати, интеллектуал салоҳияти, мустаҳкам иродаси, ўз халқига садоқати каби олижаноб хусусият ва фазилатларининг шаклланишига хизмат қилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан бошқарманинг техника ва қуролланиш бўлими бошлиғи Прокудин Николай Павловичга «Шуҳрат» медальи, тиббиёт бўлинмаси фельдшери Пардаева Элзара Эргашевнага «Дўстлик» ордени, шунингдек ҳарбийларга сержантлик, офицерлик унвонлари топширилди. Шунингдек, намунали хизмати билан ўрнак бўлаётган ҳарбий ва муддатли ҳарбий хизматчиларга вазирликнинг ташаккурномалари ва совғалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться