Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарали ҳамкорликка муносиб ҳисса

2018-01-15 | Сиёсат

ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Сунь Лицзе бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ИИВга ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор П.Бобожонов кутиб олди.

Ташриф ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Сунь Лицзенинг ваколат муддатининг тугаши билан боғлиқлигини таъкидлаш лозим. Ўзбекистон ва Хитой  ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган дипломат анъанага кўра ўз юртига жўнаб кетиш олдидан ИИВга ташриф  буюриш, кўп йиллик дўстлик алоқалари ва самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорлик изҳор этиш истагини билдирди.

Генерал-майор П.Бобожонов меҳмонга юзланар экан, элчи Сунь Лицзе ўзининг профессионаллиги, фаол ҳаётий позицияси билан қадим ва шонли тарихга эга икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг юқори даражага кўтарилишига ҳисса қўшганини эътироф этди. Бизнинг маданиятимиз, анъана ва урф-одатларимиз ўхшаш, халқларимиз эса меҳнатсеварлиги, хайрихоҳлиги ва меҳмондўстлиги билан ажралиб туради, деди вазир. Афсуски, жаноб Сунь Лицзе ўзининг мамлакатимиздаги дипломатик  вазифасини якунламоқда. Аммо самарали ҳамкорлик йиллари давомида кўп ишлар амалга оширилганлигини, узоқ муддатли ва кенг қамровли муносабатлар интенсив равишда ривожланганини мамнуният билан тилга олиш ўринлидир.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасида самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Улар ўртасида имзоланган ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги протокол мувафаққиятли рўёбга чиқарилмоқда. Ҳар икки томон зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариб келмоқда. Шунингдек, халқаро терроризм, диний экстремизм ва трансмиллий жиноятчиликнинг бошқа кўринишларига қарши ҳамжиҳатликда курашиш орқали ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасига эришилди.

Қайд этиш жоизки, жаноб Сунь Лицзенинг ташаббуси ва саъй-ҳаракати туфайли хизмат бурчини ўташ вақтида ҳалок бўлган мамлакатимиз ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари ХХРга ташриф  буюришди. Улар самимий кутиб олиниб, Чин юртининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Жаноб Сунь Лицзе истиқболли ривожланиш йўналишига эга ўзбек-хитой муносабатларига берилган юксак баҳога тўлақонли қўшилишини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойидаги ХХРга ташрифи ўзаро дўст мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ривожи учун янги туртки, янги куч-ғайрат бахш этганини билдирди. Самимий кутиб олганлари учун миннатдорлик билдириб, икки буюк дўст давлат равнақи йўлида олиб борилажак ишларда муваффақиятлар тилади.

 

Г.Петросян

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться