Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2017 йилнинг 28 декабридан Ўзбекистон Республикасининг «Келажак бунёдкори» медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуни кучга кирди.

2018-01-15 | Жамият

Ушбу Қонунга мувофиқ «Келажак бунёдкори» медали билан ватанпарварлик, фидойилик, меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган, Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланади.

«Келажак бунёдкори» медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться