Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат дастури жамоатчилик муҳокамасида

2018-01-15 | Жамият

Тошкентдаги Инҳа университетида Президентимизнинг 2017 йил 28 декабрдаги “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармойиши ижроси доирасида “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳасининг ижтимоий муҳокамаси бўлиб ўтди. 

Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди. 

Унда давлат дастури қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларни ривожлантириш ва либераллаштиришга хизмат қиладиган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ўз ичига олиши таъкидланди. 

Тадбир доирасида иштирокчилар давлат дастурининг асосий бандларини муҳокама қилди, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлашга доир таклифлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, таълим соҳаси ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳалари учун юқори малакали кадрларни тайёрлашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться