Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон сафар қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлар рўйхатида

2018-01-12 | Туризм

АҚШ Давлат департаменти хорижий мамлакатларга сафар қиладиган америкалик сайёҳлар учун янги тавсияларини эълон қилди. Мамлакатлар тўрт гуруҳга бўлинган. Бориш энг хавфсиз бўлган мамлакатлар биринчи тоифа, сафар қилиш тавсия этилмайдиган мамлакатлар эса тўртинчи тоифа рўйхатидан ўрин олган. 

Америкалик дипломатлар мазкур рўйхатни у ёки бу мамлакатга хос бўлган хавф-хатарлардан келиб чиққан ҳолда тузишган - терроризм, жиноятчилик, фуқаролик тартибсизликлари, табиий офатлар, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ муаммолар ва бошқа омиллар. Фуқаролар ўзини қизиқтирган ҳар қандай мамлакат ҳақидаги маълумотлар билан алоҳида саҳифада танишишлари мумкин.

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни биринчи тоифага, яъни Америка фуқароларига ҳеч нарса хавф солмайдиган ва бориш энг хавфсиз бўлган мамлакатлар гуруҳига киритган. Бу тоифа рўйхатида республикамиз билан бирга Австрия, Австралия, Финляндия, Ирландия, Исландия ва бошқа мамлакатлар бор.

Шуниси ҳам диққатга моликки, Бельгия, Буюк Британия, Италия, Франция сингари Европанинг қатор мамлакатлари иккинчи гуруҳ рўйхатига киритилган. 

Венесуэла, Гондурас, Куба, Покистон, Туркия, Россия ва бошқа давлатлар хавфсизлик даражаси бўйича учинчи гуруҳ рўйхатидан жой олган.

Америкалик сайёҳлар учун энг катта хавф-хатар бўлган мамлакатлар гуруҳига Афғонистон, Эрон, Ироқ, Яман, КХДР, Ливан, Сурия, Сомали, Жанубий Судан ва Марказий Африка республикаси киритилган.

Бошқа кўп сонли рейтинглар ҳам Ўзбекистоннинг хавфсиз мамлакат эканлигини тасдиқлаган. Хусусан, ўтган йил август ойида Американинг “Gallup International” компанияси дунёнинг 135 мамлакатидан 136 минг аҳоли ўртасида улар яшайдиган ҳудудда жиноятчилик ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ишининг ишончилилиги даражаси юзасидан сўров ўтказди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистондаги қонун ва тартиб индекси 95 баллни ташкил этгани ҳолда хавфсизлик даражаси бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчи, дунёда иккинчи ўринни эгаллади.

2015 йил август ойида Ўзбекистон Бельгиянинг “Aon Belgium” компанияси ҳисоботида ҳам террор хавфи энг паст бўлган мамлакатлар рўйхатидан жой олган эди.

Сабр-тоқатлилик, меҳрибонлик ва қалб илиқлиги хос бўлган ўзбек халқининг тарихан шаклланган менталитети, шу билан бирга, тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда 130 дан зиёд миллат ва элатлар вакилларининг тинч-тотув яшашини таъминлаш юзасидан мамлакатда олиб борилаётган самарали сиёсат Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йиллари мобайнида эришган ана шундай муҳим муваффақиятининг асосини ташкил этади. 

Сўнгги йил давомида Ўзбекистон турли йўналишлар бўйича ўз ривожланишини тубдан фаоллаштираётганидан далолат берадиган турли рейтингларнинг рўйхатидан жой олди. Халқаро баҳолар алоҳида қийматга эгадир, чунки улар мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлайди, юртимизга сармоялар жалб этилишига ҳамда сайёҳлар оқимини янада оширишга кўмаклашади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться