Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Газ босими пасаймаган
2018-01-12 | Жамият
Яқинда баъзи хорижий оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳри, Сергели туманининг 11-мавзесидаги хонадонларда табиий газ босимининг қиш мавсумида кескин пасайиб кетганлиги ҳақида ахборотлар тарқатилди
Мутахассислар томонидан ушбу масала жойга чиқиб ўрганилганда Сергели туманининг 11-мавзесидаги хонадонларда табиий газ босимининг қиш мавсумида кескин пасайиб кетганлиги ҳақида хорижий ахборот воситаларида тарқатилган ахборотлар ўз тасдиғини топмади. Жойдаги газ тақсимлаш пунктлари ўрнатилган параметрлар доирасида ишлаётганлиги, яъни ГТПга кириб келаётган табиий газнинг босими 1 кг/см2, чиқиш босими 300 мм сув устунига тенглиги аниқланиб, у меъёрга мослиги таъкидланди. Маҳалла фуқаролари йиғини раислари томонидан 11-мавзеда газ таъминоти ва газ босими бўйича ҳеч қандай шикоят йўқлиги билдирилди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги