Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳақиқий байрам қувончи - 14 январь Ватан ҳимоячилари куни

2018-01-12 | Жамият

Ўзбекистон халқи томонидан кўтаринки кайфият билан нишонланадиган байрамлар, тарихий ва муҳим саналар орасида «Ватан ҳимоячилари куни» нинг юксак қадр-қиммати, алоҳида ўрни ва нуфузи бор, десак муболаға бўлмайди.Қисқа муддатда ҳарбий округлар ташкил қилинди, мамлакатимиз мудофаа комплексини бошқариш механизми, жанговар тайёргарлик ва тезкор-стратегик режалаштириш тизими қайта кўриб чиқилди. Шу кунларда бутун Республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги ҳамда «Ватан ҳимоячилари куни» байрами муносабати билан кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири бугун ЎзМТДП Термиз шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида «Ватан ҳимояси муқаддас бурч» мавзусида маънавий-маданий тадбир бўлиб ўтди. Дастлаб, тадбирни ЎзМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши девони раҳбари С.Абдураимов кириш сўзи билан очиб берди.

- Бизга, халқимизга тинчлик ва омонлик керак. Бу – ўзбек халқининг истаги, бу – ўзбек халқининг мақсади, бу – ўзбек халқининг қароридир, деган эдилар, ҳурматли Биринчи Президентимиз Ислом Каримов. Бугун ўтаётган ҳар бир кунимизда мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик, юртимиз осмони мусаффолиги, чегараларимиз дахлсизлиги халқимизнинг энг катта бойлиги эканлигини яққол ҳис этмоқдамиз. ”Ўзбекистонимиз Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби улуғ алломалар, жаҳоний олиму фузалолар, буюк саркардаларга бешик бўлган муқаддас заминдир. Мана шундай буюк сиймоларнинг авлоди сиздек йигитларимиз ва шунқорларимиздир. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти таъкидлаганидек, «Байрам руҳи ва қувончи, аввало, одамнинг кўнглидан, ички дунёсидан чуқур жой олган тақдирдагина у ҳақиқий байрамга айланади». Байрам арафасида Сизни оқ ювиб, оқ тараган, буюк аждодларига муносиб ворис – Ватан ҳимоячиси бўлишингизда энг катта ҳисса қўшган ота-онангизга, хизмат вазифангизни бекаму-кўст бажаришингизда фарзанд тарбиясию, оила ташвишларини ўз зиммасига олган турмуш ўртоқларингизга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган мазкур тадбирда Ёшлар иттифоқи қошида ташкил этилган рақс тўгараги аъзоларининг бадиий чиқишлари, қолаверса, «Ёшлар қаноти» фаол аъзоси, Акром бахши Мамаражабовнинг достонлардан айтган термалари барчага манзур бўлди. Шунингдек, «Сурхондарё китоб олами» МЧЖ томонидан китоб ярмакраларининг ташкил этилиши, ҳарбийлар учун кутилмаган туҳфа бўлди десак, муболаға бўлмайди. ЎзМТДП нинг анъанасига айланган китоб ярмаркаларининг ташкил этилиши Инсонни эзгуликка чорловчи забонсиз дўстимиз китоб ҳамиша биз билан бирга эканлигига ишора бўлгандек бўлди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси Ш.Арипова, ЎзМТДП вилоят Кенгаши девони ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши аъзолари, ЎзМТДП дан сайланган вилоят, шаҳар Кенгашлари депутатлари, ҳарбийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. 

Тадбир якунида Ватан саодати йўлида хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга ЎзМТДП Термиз шаҳар Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться