Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманганда 6 та пост тугатилди
2018-01-12 | Жамият
Наманган вилоятида 16 пост, жумладан, 3 йўл-патруль хизмати пости, 6 назорат маскани ва 7 ҳамкорликдаги блок-пост масканлари фаолият кўрсатар эди.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинларларини таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун имкониятларни янада кенгайтириш, вилоятлараро савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида мазкур постлардан айримлари олиб ташланди.
Вилоят ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, мавжуд постларнинг аҳамияти ва самарадорлиги бошқарманинг соҳавий хизматлари ходимларидан иборат комиссия томонидан ўрганиб чиқилди. Комиссия хулосасига асосан Наманган шаҳридаги “Ангор” йўл-патруль хизмати ва “Орзу” назорат маскани, Мингбулоқ туманидаги “Қизилтол”, Косонсой туманидаги “Булоқ”, Поп туманидаги “Навбаҳор” ва “Қўштепа” назорат масканлари фаолияти мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди . Мазкур постлар тугатилиб, транспорт воситаларининг эркин ва тўсиқсиз ҳаракатланиши таъминланди.
Манба: ЎзА