Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВ Консуллик бошқармасининг ахбороти

2018-01-12 | Сиёсат

Россиянинг Рязань вилояти Ряжский тумани полицияси маълумотларига кўра, 2017-йил 11-январга ўтар кечаси Шереметево қишлоғида жойлашган шахсий уйда заҳарли газ исидан 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари заҳарланган. Вилоят тергов бошқармасининг аниқланишича, барча шахслар расман маҳаллий фермер хўжалигида меҳнат қилишган.

Оламдан ўтганлар қуйидагилар:

1. Самадов Панжи Норсоатович, 10.05.1966-йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Денов тумани, «Қизилжар» аҳоли пункти Чортош кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган; 

2. Пазилов Ўрмонжон Нумонович, 22.01.1966-йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани, «Вохилхарам» қишлоқ фуқаролар йиғини манзилида рўйхатдан ўтган;

3. Мирзожонов Алижон Юлдошович, 25.09.1969-йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани, «Чимён» қишлоқ фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган;

4. Хайитов Самат Илмуратович, 09.07.1981-йилда туғилган, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри, 11-кичик ноҳия 8-уй, 8-хонадонда рўйхатдан ўтган.

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Улфатбиби» қишлоқ фуқаролар йиғини, Бештуво кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Саидов Шерхон Муҳаммадович (26.11.1990-йилда туғилган) Ряжский туман касалхонасининг реанимация бўлимида саломатлиги оғир ҳолатда сақланмоқда.

Амалий ёрдам бериш ва масалаларни ўз ўрнида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси ходимлари Рязан вилоятига зудлик билан жўнаб кетишган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться