Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманганда йил давомида 12 минг фуқаро жамоат ишларига жалб қилинади
2018-01-12 | Жамият
Наманган вилояти туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказларига 12 "Damas" автомашинаси топширилди.
Шу муносабат билан кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ҳам уларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлардан бўлиб, унинг нафақат иқтисодий, балки маънавий аҳамияти ҳам каттадир.
Ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини Наманган туманида амалга оширилган тажриба мисолида ҳам кўриш мумкин. Туманда ўтган йилнинг сўнгги икки ойида 600 нафар банд бўлмаган фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди ва бу тажриба ўзини оқлади.
Манба: ЎзА