Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодий юксалишда банк-молия тизимининг роли ошмоқда

2018-01-12 | Жамият

Ўзбекистонда тараққиётнинг янги босқичи бошланди. Бу инвестиция муҳитининг яхшиланиши, банк-молия тизими тубдан ислоҳ қилингани, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилиб, иқтисодий ўсиш суръатлари жадаллашганида ҳам кўзга ташланмоқда.

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг “Ўзбекистонда инвестицион муҳит: молиявий инфратузилмани ривожлантириш ва кредит ҳисоботларини такомиллаштириш” мавзуида бўлиб ўтган сессиясида хорижлик экспертлар, иқтисодчилар фикр билдирди. 

Халқаро молия корпорациясининг кредит ҳисоботларини ривожлантириш бўйича эксперти Фабрицио Фрабони, Жаҳон банкининг маслаҳатчиси ва етакчи иқтисодчиси Стефка Славова, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос, Республика “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси директори Музаффар Саломов Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти, хусусан, йирик инвесторлар учун жозибадор мамлакатга айлангани, бу ўз навбатида иқтисодиётнинг барча соҳасида инвестициялар оқимининг кириб келишига имкон бераётганини алоҳида таъкидлади. 

Мутахассислар фикрича, иқтисодий ривожланишда халқаро илғор тажрибалардан унумли фойдаланиш муҳимдир. Бу борада Ўзбекистонда яхши тажриба шаклланган. Пировардида Ўзбекистон “Doing Business”нинг сўнгги ҳисоботига кўра, иқтисодиётни яхшилашнинг 5 босқичи бўйича энг яхши 10 мамлакат сафига кирди. 

Тадбирда кредит инфраструктурасини ривожлантириш мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишига хизмат қилиши таъкидланди. Мисол учун, банкдан маълум миқдорда кредит олиб тадбиркорликни йўлга қўйган, энг камида 2 ёки 4-5 иш ўрни яратиб, ўз оиласи ва қўни-қўшниси бюджети ошишига ҳисса қўшган кичик тадбиркор давлатга қанча фойда келтиради? Бу рақамни миллион сўмлар билан тавсифлаш мумкин. 

Ўзбекистонда банклар томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш тизими халқаро мезонлар асосида йўлга қўйилмоқда. Аҳолининг ижтимоий-маиший турмуш шароитини яхшилаш мақсадида турли шаклдаги кредитлар ажратилишида ҳам енгилликлар кузатилмоқда. Бу борада кредит бюроларининг ташкил этилиши ҳам яхши самара бермоқда. 

“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси 2012 йилдан эътиборан янги халқаро механизмлар асосида фаолият юритиб келади. Ўзбекистонда барча тижорат банклари бир вақтнинг ўзида мазкур ташкилот муассислари ва мижозлари саналади. Улар кредит олиш истагида бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг кредит тарихи ҳақида бу бюродан маълумот олади. Яъни мижозларнинг кредитни қайтара олиш имкониятлари, аввалги кредитни сўндиришдаги салбий ёки ижобий кўрсаткичлари таҳлили юритилади. Бу, айниқса, банкларнинг фуқароларга истеъмол кредитлари беришда вақтни тежаш имконини беради. 

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонуни “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда мазкур бюро ўз маълумотлар базасини лизинг, ломбард ва бошқа ташкилотлар ҳисобига янада кенгайтиришни мақсад қилган. Ҳозир коммунал хизмат кўрсатувчи идоралар билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришилган. Эндиликда “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” сингари ташкилотлар билан маълумот алмашинуви йўлга қўйилади. 

Учрашув сўнгида спикерлар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

 

Улуғбек Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться