Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Соҳада сайёҳлик компаниялари ва меҳмонхоналар сони ортмоқда
2018-01-11 | Туризм
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 189 - сонли қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2017 йил давомида жами 123 та тадбиркорларга туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги «Туроператор ва меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
355 - сонли қарорга мувофиқ Қўмита тузилмасидаги «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» томонидан жами 91 та янги ташкил этилган жойлаштириш воситаси (меҳмонхона)ларга тегишли мувофиқлик сертификатлари берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги