Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энг муносиблар тақдирланди

2018-01-11 | Жамият

Хабарингиз бор Янги йил тантаналари олдидан вилоят хокимлиги байрамни муносиб кутиб олиш ва вилоятимиз аҳлини янги йилни яхши кайфиятда қаршилашлари учун барча кўчалар, маҳаллар, туман ва шаҳарлар, шунингдек ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилганди.

Вилоятимиздаги барча шаҳар ва туманларидаги кўчалар, хиёбонлар, корхона ва ташкилотлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари бинолари, спорт иншоотлари, кўп қаватли уй-жойларни безаш орқали шаҳар ва туманларнинг гўзал қиёфасини акс эттириш бўйича олиб борилаётган ишларни баҳолаш ва танлов ғолибларини аниқлаш мақсадида вилоят жамоатчилик гуруҳи ташкил этилди.

Вилоят жамоатчилик гуруҳи хулосасига кўра танловда «Энг байрамона безатилган туман (шаҳар) маркази» номинацияси бўйича Бухоро шаҳри 1-даражали диплом, Ғиждувон тумани 2-даражали диплом, Ромитан тумани 3-даражали диплом;

«Энг байрамона безатилган ташкилот биноси» номинацияси бўйича Бухоро халқаро аэропорти 1-даражали диплом, «Миллийбанк» Бухоро вилояти филиали 2-даражали диплом, «Агробанк» АТБ Бухоро вилояти филиали 3-даражали диплом; 

«Энг байрамона безатилган майдон» номинацияси бўйича «Абу Али ибн Сино» номидаги фавворалар майдонини безатган Бухоро нефтьни қайта ишлаш заводи 1-даражали диплом, «Регистон майдони» - АРК” қўрғони ёнидаги майдонни безатган «Бухоропахтасаноат» Ҳудудий Бирлашмаси 2-даражали диплом, «Абдулазизхон мадрасаси»га туташ майдонни безатган «Buxoro Brilliant Silk​» корхонаси 3-даражали диплом; 

«Бухоро шаҳрини байрамона безатишда фаол иштирок этган ташкилот» номинацияси бўйича «Лаби ҳовуз» мажмуасини безатган «Ал-Муҳаммад» хусусий корхонаси 1-даражали диплом, Бухоро давлат университети айланмасини безатган «Шохруд» Акциядорлик Жамияти 2-даражали диплом, шаҳарнинг тарихий қисмини безатган «Бухорогўштсутсавдо» Акциядорлик Жамияти 3-даражали диплом совриндорлари деб топилди.

Ғолибликни кўлга киритган ташкилотларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Танловда иштирок этган барча ташкилотлар ва жамоатчилик вакилларига вилоят ҳокимлиги ўз миннатдорчилигини билдиради.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться