Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёшлар туризми: Жиззахлик ёшларнинг Самарқандга саёҳати
2018-01-11 | Туризм
2018 йилнинг 10 январь куни Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида Жиззах вилоятидан 100 нафар ёшлар ва Иштихон тумани Ёшлар иттифоқининг 300 нафар фаоллари Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди.
Ёшларнинг мазкур саёҳатини амалга ошириш жараёнида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида транспорт, тарихий обидалар чегирмалар асосида ташкил этилди.
Ташкил этилган ушбу саёҳат давомида ёшлар Самарқанд вилояти Пойариқ тумани «Имом Ал-Бухарий» зиёратгоҳи, Самарқанд шаҳридаги «Амир Темур» мақбарасига ташриф буюрушди, шунингдек, муҳтарам биринчи Президентимиз И.А.Каримов хотираларини ёд олиб, ҳайкали пойига гул қўйишди, «Регистон» майдони, «Улуғбек расадхонаси» ва бошқа маданий мерос объектларига ҳам саёҳат қилишди.
Саёҳат қизиқарли ҳамда мароқли ўтди ва ёшларда катта ижобий таассуротлар қолдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги