Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ғаллаоролдаги ҳоким кубоги баҳсида Лалмикор биринчи

2018-01-09 | Спорт

Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқ.

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлом бўлиб вояга етишида, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини оширишда, қишлоқ жойларда ҳам спортни оммалаштиришда эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Ёшларимиз орасидан истеъдодлиларини танлаб олиш, уюшмаган ёшларга ўз куч ва имкониятларидан фойдаланишга имкон бериш, ишонч, мардлик ва ватанпарварлик, она юртга садоқат туйғуларини камол топтириш мақсадида Ғаллаорол туманида спортнинг таэквон-до тури бўйича «Ҳоким кубоги» ташкил этилди. Унда 1999-2010 йилларда туғилган йигит ва қизлардан иборат жамоалар иштирок этишди.

Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақада Лалмикор жамоаси 1-ўринни, Қўйтош жамоаси 2-ўринни, 27-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 3-ўринни эгаллади. Фаол иштирокчилар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман ҳокимлигининг дипломлари, медальлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Жамшид ХОЖАБEКОВ

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться