Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

2018-01-09 | Спорт

От спорти бўйича жаҳонга машҳур “FEI World Jumping Challenge Final” мусобақаси биринчи марта Осиё қитъасида бўлиб ўтади. Унга Ўзбекистон мезбонлик қилади.

“FEI World Jumping Challenge Final” мусобақасига 2001 йилда Германиянинг “PSI” компанияси ташаббуси билан асос солинган бўлиб, дастлабки вақтларда унинг финал босқичлари фақат Европа қитъасида ўтказиб келинарди. Сўнгра мезбонлик Америка қитъасига берилди. 2014 йилда бундай имконият Африка қитъасига тақдим этилди. Энди навбат Осиёга ва мамлакатимиз бу борадаги биринчи мезбонга айланди. Ташкилотчиларнинг айтишича, нуфузли турнир Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Allyur” от спорти клубида ўтказилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, ушбу мусобақа мезбонлигига Ўзбекистондан ташқари Португалия, Эквадор каби бир қатор давлатлар даъвогарлик қилган эди. Халқаро от спорти федерацияси ташкилий қўмитаси эса Ўзбекистоннинг имкониятларини юқори баҳолаган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться