Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Муҳаммад аль-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган АТ-мактаб 10-синфга кириш имтиҳонларини ўтказди
2018-01-09 | Таълим
2018 йилнинг 7 январь куни пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб 2017-2018 ўқув йили учун 10-синфга кириш имтиҳонларини ўтказди.
Ихтисослаштирилган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарори асосида ташкил этилди. Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари давлат умумий ўрта таълим стандартлари асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларини чуқур ўзлаштиришади. Мактабнинг низомига кўра, таълим ўзбек тилида олиб борилади.
2017 йилнинг декабрь ойидан 2018 йилнинг январь ойига қадар ихтисослаштирилган мактаб 10 синфга танлов асосида қўшимча ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ўтказди.
Кириш имтиҳонларида қатнашиш учун 100 нафардан зиёд ўқувчилар ҳужжат топширишди. Улар 7 январь куни ўтказилган кириш имтиҳонларида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Ёшлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида ўтган математика, физика ва инглиз тили имтиҳонларида иштирок этдилар. Имтиҳон 2 соату 20 дақиқа давом этди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети имтиҳон ўтказиш учун жой бериш билан бирга, ушбу жараённинг очиқ ва шаффоф ўтишини та’мильаш учун керакли чора-тадбирларни амалга оширди.
Жумладан, имтиҳонларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида университет биносида ота-оналар кутиш ҳудудида имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиш йўлга қўйилди.
Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда барча хоҳловчилар университетнинг «Фаcэбоок»даги https://www.facebook.com/inha.uz саҳифаси орқали имтиҳон жараёнларини онлайн кузатиб боришди.
Шу билан бирга имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш учун бир гуруҳ ота-оналар кузатувчи сифатида имтиҳон залига таклиф этилдилар.
Кириш имтиҳонлари якунларига кўра, ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синфига 14 нафар ўқувчилар қабул қилинди. Имтиҳон натижалари 2018 йилнинг 8 январь куни эълон қилинди.
2018 йил юртимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланиши муносабати билан ушбу ўқувчилар бир қатор имтиёзларга эга бўладилар.
Жумладан, ҳар бир ўқувчига ойлик йўл чиптаси ҳамда ўқиш давомида фойдаланиш учун компютер берилади. Бундан ташқари физика, математика ва инглиз тилидан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўқитувчиларидан қўшимча дарсларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.
Ушбу акция 2018 йил юртимизда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланиши муносабати билан ва ёшларга таълим олишлари учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ўтказилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги