Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энди хорижга миллий валютада пул ўтказиш мумкин

2018-01-09 | Иқтисодиёт

Банк тизимида халқаро пул ўтказмалари учун маблағлар мижозлардан миллий валюта – сўмда қабул қилиниб, чет элга жўнатилиши йўлга қўйилди. Юборилган пул маблағларини хорижда қабул қилиб олувчи фуқаро ўша давлат пул бирлигида, долларда ёки еврода олиши мумкин. Бунда хорижий валюта фуқаронинг хоҳишига кўра танланади.

“Қишлоққурилиш банк”да фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида замонавий хизматлар кўламини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Бунда янги хизматларни жорий этиш орқали аҳолига ва мижозларга қўшимча қулайлик яратиш асосий мезон бўлмоқда.
 
Банк филиаллари орқали хорижда истиқомат қилаётган, вақтинчалик хизмат сафарида ёки саёҳатда бўлган, ўқув юртларида таълим олаётган яқин қариндошларингиз, танишларингиз ва бошқа жисмоний шахслар номига миллий валютада пул маблағларини топширган ҳолда чет эл валютасини жўнатишингиз мумкин. 
 
Шунингдек, банк мижозлари ўзларига тегишли сўм пластик карточкаларидаги маблағлари ҳисобидан ҳам хорижга пул жўнатмаларини амалга оширишлари мумкин. Бу амалиёт саноқли дақиқалар ичида, тезкор ва сифатли бажарилади.

Манба: ЎзА

Поделиться