Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарё вилоятидаги фаолиятсиз корхоналар тикланмоқда

2018-01-08 | Иқтисодиёт

Аввал маълум қилинганидек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралда қабул қилинган ПҚ-2796-сонли қарорига мувофиқ, жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари бошчилигида Идоралараро комиссиялар тузилган ва ушбу комиссиянинг ишчи органи сифатида Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органлари бириктирилган.

Сирдарё вилоятида ўтказилган хатлов натижасида 237 та аввал хусусийлаштирилган ва бугунги кунда бўш турган объектлар аниқланган бўлиб улар қаторида Гулистон шаҳридаги собиқ «Газмол» МЧЖ, «Таъминот бошқармаси», «Гулистон РСУ», «Зилола» АЖ, «25-сонли автобус саройи», Янгиер шаҳридаги собиқ «Янгиер меҳмонхонаси», Сирдарё туманидаги «Сирдарё мактаб ва спорт жиҳозлари заводи» каби йирик корхоналар мавжуд.

Вилоятдаги бўш турган объектларнинг 152 таси негизида инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган ва ушбу лойиҳалар бўш турган корхоналарни фаолиятини қайта ташкил қилишда туртки бўлмоқда. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш доирасида 85,7 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилиши ва 1 428 та янги иш ўринлари яратилиши кўзланган.

Бугунги кунга қадар вилоятдаги 4 та корхона фаолияти қайта тикланиб, 350 та қўшимча ишчи ўриндари барпо этилди. Мазкур корхоналарни ишга тушириш учун 31,6 млрд. сўмлик сармоялар киритилди.

Жумладан, Гулистон шаҳрида «Сирдарё люкс мебель сервис» МЧЖ, «Рекорд текстиль» МЧЖ, Оқолтин туманида «Global textile life» МЧЖ, Сирдарё туманида «Файз» МЧЖ томонидан аввал хусусийлаштирилган ва бугунги кунда фойдаланилмасдан турган бино-иншоотлари негизида замонавий хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш объектлари ишга тушди.

Масалан, Сирдарё туманида «Файз» МЧЖ ҚҚ томонидан бўш турган собиқ «Сирдарё мактаб ва спорт жиҳозлари заводи» негизида 19,0 млрд сўм сармоя эвазига ғўза поясини қайта ишлаш орқали ДСП ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган ва 140 та янги иш ўринлари яратилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарорига мувофиқ, қурилиши тугалланмаган объектлар ва бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни таъминламаган, шунингдек инвестиция лойиҳаларини ўз муддатида амалга оширмаган мулкдорларга нисбатан таъсир чоралари қўлланади.

Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 18 апрелдаги 5016-сонли Фармонига асосан, Давлат рақобат қўмитасига давлат органлари ва бошқа идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ваколати берилган бўлиб, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истагида бўлган аввал хусусийлаштирилган объектларнинг мулкдорлари дуч келган тўсиқ ёки муаммолар юзасидан (8-371) 259-20-23, 259-20-53, 259-21-26, 259-22-07, телефон рақамларига мурожаат қилиши мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги

Поделиться