Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2018 йилдан бошлаб мол-мулк солиғи кадастр қийматидан келиб чиқиб белгиланади. “Патент”ли тадбиркорлар солиғи 30 фоизга камайди

2018-01-08 | Иқтисодиёт

2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ мол-мулкнинг кадастр қийматидан ҳисобланиши жорий этилиб, солиқнинг асосий ставкаси 1,7 фоиздан 0,2 фоиз пасайтирилди ва солиқ ҳисоблашда кадастр қиймати 42 миллион сўмдан кам бўлмаслиги белгиланди.

Мол-мулкнинг кадастр қиймати мавжуд бўлмаганда, солиқ шартли қийматда Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 210 миллион сўм, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда 90 миллион сўм миқдорида ҳисобланиши ўрнатилди.
 
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўртача 30 фоизга пасайтирилди ва тадбиркорлик субъектларини фаолият кўрсатаётган жойига қараб табақалаштириш кенгайтирилди.
 
Фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилиб, солиқ ставкаси 14 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган йили ушбу турдаги солиқ ставкаси 7,5 фоиз, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ставкаси 8,0 фоиз, жами 15,5 фоизни ташкил қилганди.
 
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар, ягона тўлов турига – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилди ва умумий солиқ ставкаси 3,5 фоиздан 3,2 фоизгача пасайтирилди.
 
Ягона солиқ тўлови бўйича 2017 йилдаги солиқ ставкалари сақланиб қолинди ҳамда тайёрлов ташкилотлари фаолияти улгуржи савдога тенглаштирилди ва солиқ ставкаси товар айланмасидан 4 фоиз миқдорида (2017 йилда ялпи даромаддан 33 фоиз бўлган) белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 29 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарор ва “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, мазкур қонун билан 3 та қонунга, жумладан Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Манба: ЎзА

Поделиться