Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Касаба уюшмалари – ички туризмни ривожлантириш йўлида

2018-01-08 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, касаба уюшма ташкилотлари томонидан республикамиз ҳудудларидаги ҳар бир меҳнат жамоасида ушбу Фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Фармонниг мазмун-моҳиятини ҳар бир юртдошимизга етказиш мақсадида касаба уюшмалари нашри бўлган “Ишонч” газетасининг 2018 йил 1 январдаги 1-сонида ва Федерация Кенгашининг Интернет тармоғидаги расмий веб-Порталида “Узайтирилган дам олиш кунлари – ҳақиқий байрам совғаси бўлди” мавзусидаги таҳлилий материал чоп этилиб, ўқувчиларга кенг тушунтириш берилди.

Янги йил байрами муносабати билан узайтирилган дам олиш  кунларида корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ҳамда улар оила аъзоларининг мароқли дам олишини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотларида махсус штаблар ташкил этилиб, “Республика корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ички туризм ва фаол дам олиш ишларини ташкил қилиш режаси” ишлаб чиқилди ҳамда унга мувофиқ тизимли тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 4 январига қадар жами, 18 минг 607 нафар ходим ва улар оила аъзоларининг ўзлари яшаб турган ҳудудлар ҳамда республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги диққатга сазовор масканлар – тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларга саёҳатлари ташкил этилди.

Шу жумладан, касаба уюшмалари томонидан:

530 нафар Жиззах вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Самарқанд вилояти ва Тошкент  шаҳрига;

844 нафар Қашқадарё вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Бухоро, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрига;

50 нафар Тошкент шаҳри меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг  Самарқанд вилоятига;

20 нафар Сирдарё вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Тошкент шаҳрига;

330 нафар Қорақалпоғистон Республикаси меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига;

80 нафар Андижон вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг  Қўқон шаҳрига;

100 нафар Хоразм вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларининг  Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманига саёҳатлари ташкил қилинди.

Турли соҳа ходимлари билан бўлган мулоқотлар чоғида улар ташкил этилган саёҳатларнинг байрам кунларида айни кўнгилдагидек совға бўлгани ҳамда унутилмас таассуротлар қолдирганини таъкидладилар.

– Президентимизнинг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонини барчамиз жуда катта хурсандчилик билан кутиб олдик, – деди саёҳат иштирокчиларидан бири – Андижон вилоятилик Нодирахон Аюбова. – Байрам кунлари оила аъзоларимизнинг жам бўлиши, фарзандларнинг таътил кунларида ота-оналар билан бирга ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратиб берилди. Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган саёҳатлар дам олиш кунларимизнинг янада мароқли бўлишини таъминлади. Давлатимиз раҳбарига мана шундай ажойиб имкониятларни яратиб берганликлари учун самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Давлатимиз раҳбарининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони асосида белгиланган  барча байрам кунларини худди шу тарзда кўтаринки рухда ташкил этиш бўйича барча имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда тизимли ишларни амалга оширишда давом этади.

Манба: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши

Поделиться