Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Олтин ҳафталик» – янги йил байрами кунларида мароқли саёҳатлар

2018-01-06 | Туризм

Муҳтарам Президентимиз томонларидан юртимизда янги йил байрамини янада кўтаринки кайфиятда ўтказиш ва дам олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида эълон қилинган 5 кунлик дам олиш даври - «Олтин ҳафталик» сифатида Бухоро аҳолисини ҳам қувонтирди.

Бу борада Вазирлар Маҳкамаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» шиори остида дам олиш кунлари «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Ўзбекистон темир йўллари» компаниялари томонидан йўловчиларга чегирмалар жорий этилганлиги, шунингдек, меҳмонхона ва ресторанларда 50 фоизгача махсус чегирмалар эълон қилиниши Бухорога саёҳатчилар оқимини янада оширди.

Меҳмонхона ва ресторанлар вакиллари эса сайёҳлар оқими кўпайишидан мамнун бўлиб, аввалги йилларда шу даврда мижозларнинг кескин камайиши оқибатида ишчи-ходимларига таътил беришга мажбур бўлишларини, эндиликда эса уларнинг тўлиқ қувватда ишлаш имконияти пайдо бўлганлигини алоҳида таъкидлашди.

Янги йил байрамининг дам олиш кунлари Бухоро вилоятининг аҳолиси, жумладан Бухоро шаҳридаги нефть ва газ саноати, политехника, туризм, тиббиёт коллежлари, Қоракўл, Пешку ва Ромитан тумани мактабларининг юзлаб ўқитувчи-мураббийлари маданий-мерос объектлари ва зиёратгоҳларга саёҳатга қилишди.

Ҳозирда Бухорода янги йил байрами шукуҳи ва мароқли саёҳатлар давом этмоқда.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться