Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ташаббус”да ташаббускорлар ғолиб бўлади

2015-04-17 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Ташаббус – 2015" республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш масаласига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳар қандай иқтисодиётнинг асоси экани ва бу соҳани стратегик ривожлантириш узоқ муддатли истиқболга мўлжаллангани таъкидланди. Бугунги шароитда мамлакатимизда мазкур секторни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли дастурлар амалга оширилаётгани боис хусусий секторни ривожлантириш янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган "Ташаббус" республика кўрик-танлови бунга ёрқин мисолдир.

Анъанага кўра, Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилаётган бу галги танлов мамлакатимиз "кичик саноати" салоҳиятини намойиш этиш учун энг оммабоп экспозиция майдонларидан биридир. Танлов йўлга қўйилганидан буён унда 180 мингдан зиёд фермер, ҳунарманд ва тадбиркор иштирок этди.

Сўнгги йилларда унинг иштирокчилари орасида фармацевтика, тўқимачилик соҳасида экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқараётган тадбиркорлар сафи кенгайиб бораётир. Фермерлик йўналишида қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган мулкдорлар иштирок этмоқда. Мамлакатимиз ҳудудларида ташқи бозорда харидоргир бўлган халқ амалий санъати намуналарини тайёрлаётган уста ва косиблар ҳунармандлик соҳасида ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

Тадбирда жорий йил ушбу кўрик-танловга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 мартдаги тегишли фармойишига мувофиқ тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди. Айни пайтда мамлакатимизда танловнинг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилмоқда.

Кўрик-танлов ғолиблари уч асосий – "Йилнинг энг яхши тадбиркори", "Йилнинг энг яхши фермери", "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" номинациялари, шунингдек, "Йилнинг энг ёш тадбиркори", "Йилнинг энг яхши табиркор аёли", "Энг яхши инновация лойиҳаси", "Ёшлар учун энг кўп иш ўринларини ташкил қилган тадбиркор", "Энг яхши оилавий бизнес", "Менинг Ватаним – менинг фахрим" каби махсус номинациялар бўйича ҳам аниқланади.

Бундан ташқари, кўрик-танлов доирасида илғор тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандлар пойтахтимиздаги касб-ҳунар коллежлари ва лицей ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари учун маҳорат сабоқлари ўтказади.

Манба: ЎзА

Поделиться