Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш устида 2017 йилда давлат назорати

2018-01-05 | Иқтисодиёт

«Ўздавдонинспекция»га юклатилган вазифа ва функцияларга ҳамда 2017 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифаларидан келиб чиқиб «Ўздавдонинспекция»нинг 2017 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурига асосан 2017 йилнинг якуни бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

2017 йилнинг 12 ойлик якуни бўйича «Ўздавдонинспекция» мутахассислари томонидан жами 5488 минг тонна дон ва дон маҳсулотлари давлат назоратидан ўтказилди.

2017 йилнинг ғалла тайёрлаш мавсумига дон корхоналари ва уларга қарашли дон қабул қилиш шаҳобчаларининг моддий-техника базасини тайёргарлиги бơйича ơрганишлар ơтказилиши бошланди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бơйича тегишли кơрсатмалар берилиб, амалий ёрдамлар кơрсатилган.

2017 йил ҳосилини қабул қилиш, инспекцияга юклатилган вазифаларни сơзсиз бажарилишини таъминлаш, бу борада вилоят инспекциялари мутахассисларининг билим ва кơникмаларини ошириш мақсадида ơқув-семинар ơтказилган.

Адлия вазирлигидан 2017 йил 6 майда 2878 сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан дон корхоналарида 4890 та намуналар олиниб синовлар ўтказилди.

Молия Вазирлиги ва Давлат Солиқ Қўмитаси билан келишилган жадвал асосида спирт саноати корхоналаридаги доннинг крахмаллик даражасини аниқлаш мақсадида намуналар олиниб, таҳлиллар ўтказилди ва тегишли идораларга тақдим этилди.

Дон маҳсулотлари соҳаси бўйича тақдим қилинган 22 та меъёрий-техник хужжат лойиҳаси «Ўздавдонинспекция» мутахассислари томонидан кўриб чиқилди ва келишувлар амалга оширилди.

Ҳисобот даврида ўтказилган назоратларда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича давлат дон инспекторлари томонидан берилган кўрсатмаларга асосан 255 нафар шахсга нисбатан ҳайфсан эълон қилинди, 18 нафар шахснинг ойлик иш ҳақидан жарималар ушлаб қолинди.

2017 йилнинг якуни бўйича «Ўздонмаҳсулот» АКга қарашли корхоналарда «Сифат куни» тадбирларини ҳудудий ўтказилиши давом эттирилди ва тадбирлар баёнлари олиниб, сифат куни тадбирларини малакали ўтказилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 612 сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекстияси тўғрисида»ги Низомга мувофиқ «Ўздонмаҳсулот» компанияси тизимидаги 21 та корхона раҳбарларининг доннинг сифати, сақланиши ва оқилона фойдаланилиши масалалари бўйича ҳисоботлари эшитилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

Тасдиқланган графикка асосан жорий йилнинг 12 ой давомида «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда жойлашган дон корхоналарида раҳбар ва масъул шахсларнинг соҳавий билимини ошириш ва юзага келадиган қонунбузулиш ҳолатларини олдини олишга жалб этиш ҳамда доннинг сифати, сақланиши, оқилона фойдаланиш, ғалла мавсумининг моддий-техника базаси тайёргарлиги бўйича профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

Соҳада фаолият юритаётган субъектлар ва гисмоний шаҳслар томонидан қонун хужжатлари талабларини тушунмаган ҳолда йўл қўйиладиган камчиликларни олдини олиш ва тадбиркорлик фаолиятида юзага келган муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан «Ўздавдонинспекция»га 2017 йилнинг 12 ойида жами бўлиб 49 та мурожаатлар, жумладан 5 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулҳонаси, 19 таси Ягона портал орқали, 2 таси инспекция электрон почтаси орқали, 1 таси инспекция бошлиғининг виртуал қабулхонаси ва 22 таси ёзма равишда қабул қилиниб, кўтарилган масалалар юзасидан батафсил тушунчалар берилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатлари ва Ҳукумат қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан тасдиқланган
графикка асосан «Ўздавдонинспекстия»нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудий бўлинмаларида хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи танқидий ўрганилди.

«Ўздавдонинспекция» ва унинг ҳудудий бўлинмаларида сертификатлаштириш ва метрология хизматлари кўрсатиш бўйича 2017 йилн давомида 2051,2 млн. сўмлик хизматлар кўрсатилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси

Поделиться