Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фахрийларга байрам совғалари

2015-04-17 | Жамият

Фарғона вилоятида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Фарғона давлат университетида вилоят ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Инсон қадри ва унинг хотираси муқаддас" мавзусида ташкил этилган тадбирда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, жамоатчилик вакиллари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Университет ректори Ш.Тошматов ва бошқалар мамлакатимизда ўтганларни хотирлаш, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 9 май мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида, бугунги дориломон ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун жон фидо қилган боболаримиз хотирасини улуғлаш, нуронийларни эъзозлаш айёми тарзида кенг нишонланмоқда. Бу ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

– "Жасорат, бурч, матонат" шиори остида нишонланаётган ушбу байрам арафасида таълим масканларида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари билан учрашувлар ўтказилмоқда, – дейди Фарғона давлат университети ўзбек филологияси факультети декани Зокиржон Раҳимов. – Ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашда нуроний отахон ва онахонларнинг ибратли ҳаёти муҳим ўрин тутади. Университетимизда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари билан учрашувлар ўтказиш, уларнинг ибратли ҳаёт йўли ва тажрибасидан ёшлар тарбияси йўлида фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Бугунги тинч ва осойишта кунлар Президентимиз раҳнамолигида аввало инсон манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган оқилона сиёсат самарасидир, – дейди Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Абдурашид ота Абдусаломов. – Айниқса, ёшлар учун яратиб берилаётган шароитларни кўриб, уларга Ватанни севиш, тинч-осойишта ҳаётни ардоқлаш зарурлигини уқтирамиз.

Тадбирда фахрийларга байрам совғалари топширилди.

Манба: ЎзА

Поделиться