Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инсон ҳуқуқларига бағишланган янги китоб

2015-04-17 | Жамият

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизими: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси" номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) С.Рашидова, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев ва бошқалар мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат қурилиши ва жамиятни ривожлантиришнинг, ички ва ташқи сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганини таъкидлади.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари устуворлиги тамойилига таяниб, миллий ҳуқуқий тизим яратилди, инсон манфаатлари ислоҳотлар стратегиясининг асоси сифатида белгиланган. Демократия умуминсоний принципларга асосланиши, унга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши Конституциямизда ифодаланган. Фуқароларнинг шахсий, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган кўплаб қонунлар қабул қилинган. Бу мазкур йўналишда миллий қонунчилик тизими шаклланганининг амалдаги исботидир.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича миллий институтлар фаолияти йўлга қўйилгани, соҳада узлуксиз таълим ва маърифий ишлар олиб борилаётгани бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ томонидан "Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий тизими: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси" инновацион лойиҳаси доирасида чоп этилган янги китоб ҳам инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ишларни ривожлантиришга қаратилган. Унда мамлакатимизда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳужжатлар қоидаларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг мониторинги ҳамда амалга оширишнинг халқаро андозалари ўрин олган. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро тизими, юртимизда фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар ҳамда уларнинг амалга оширилиши, шунингдек, болалар ва аёллар ҳуқуқларининг мониторинги тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари ҳам китобда кенг ёритилган.

Тадбирда марказнинг асосий вазифалари, ахборот-ресурс маркази фаолияти, миллий маърузалар тайёрланиши, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорлик ва фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича атрофлича маълумот берилди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг натижаларига бағишланган "Агар сен ҳақ бўлсанг..." номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Манба: ЎзА

Поделиться