Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2017 йилда «Ўздонмаҳсулот» АК тизим корхоналарида иқтисодий ислоҳотларнинг бориши ва ижтимоий иқтисодий ривожлантириш прогноз кўрсаткичлари

2018-01-04 | Иқтисодиёт

2017 йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим устувор вазифаларига бағишланган мажлисида Президентимиз Ш.Мирзиёев томонларидан иқтисодиётда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар асосида компания ва таркибдаги корхоналар иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, янги қувватларни ишга тушириш, мавжудларини замонавий янги технологиялар асосида модернизация қилиш, тармоқни диверсификация қилиш, импорт ўрнини босадиган ҳамда экспорт қилишга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида кенг қамровли ишларни ташкил этган.

Ҳисобот даврида тармоқда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, молиявий аҳволни яхшилаш, давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловларни амалга оширишда ижобий натижаларга эришилди.

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагиларни ташкил этилиши кутилмоқда: 2017 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсиш суръати 106 фоизни, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўсиш суръати 103,3 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Маҳсулот турлари бўйича ишлаб чиқариш натура кўринишида ўсиш суръати: ун ишлаб чиқариш 106,8 фоизни, омихта ем 100,3 фоизни, нон ва нон маҳсулотлари 119,3 фоизни ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 114,7 фоизни ташкил этди.

2017 йилда жами 716 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда, бу эса режага нисбатан 119,1 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 декабрьдаги ПҚ-2697 сонли қарорига асосан 2017 йилда жами қиймати 23млн. 300 минг долларлик 16 та лойиҳалар ишга туширилиши белгиланган, амалда 23 млн. 810 минг долларлик 21 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалардан 18 таси жорий якунига қадар ишга тўлиқ ишга туширилади. Бу эса ўтган йилга нисбатан маблағ ўзлаштирилиши 117,3 фоизга ошиши ва 3 та лойиҳа кўпроқ ишга туширилиши таъминлайди.

«Тахиатош дон маҳсулотлари» ва «Оқолтин дон маҳсулотлари» корхоналарида нон цехлари ишга туширилди.

«Сурхондарёдонмаҳсулотлари» ва «Ховос дон маҳсулотлари» корхоналарида ёпиқ сиғим ишга туширилди.

«Жомбой дон маҳсулотлари» корхонасида арпа ёрмаси цехи ишга туширилди.

«Оқолтин дон маҳсулотлари» корхонасида гранулла ем цехи ишга туширилди.

«Шўрчи дон маҳсулотлари» , «Дунё-М», «Косон ДМҚҚ» , «Учқўрғон дон маҳсулотлари» ва «Охангарон дон» корхоналарида экструдерланган ем цехлари ишга туширилди.

«Қорақалпоқдонмаҳсулотлари», «Дунё-М», «Бекобод ун заводи», «Каттақўрғон дон» ва «Қашқадарёдонмаҳсулотлари» корхоналарида тегирмон цехлари ишга туширилади.

«Тошкентдонмаҳсулотлари» корхонасида буғдой ёрмаси цехи ишга туширилади. «Шўрчи дон маҳсулотлари» корхонасида омихта ем цехи ишга туширилади.

«Учқўрғон дон маҳсулотлари» корхонасида қоп цехи ишга туширилади. «Сурхондарёдонмаҳсулотлари» корхонасида нон цехи ишга туширилади.

«Дўстлик дон маҳсулотлари» корхонасида уруғлик цехи ишга туширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февральдаги ПФ-4947 сонли Фармони билан тасдиқланган «2017 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастури» асосида «Ўздонмаҳсулот» компанияси бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси фаолият кўрсатмоқда. Юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушадиган мурожаатларда кўрсатилган муаммоларни қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича компаниянинг марказий аппаратида ишчи гуруҳ ташкил этилган. Қабулхонага келиб тушган мурожаатлар ижроси ижобий ҳал қилинмоқда.

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва таркибдаги корхоналар томонидан «2017 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастури»да белгиланган топшириқларнинг бажарилишини, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва самарадорлигини ошириш, хом-ашё ресурсларини тежаш, ортиқча харажатларни қисқартириш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтириш, маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, янги технологияларни жорий этиш, мавжудларини замонавий технологиялар асосида модернизациялаш ва аҳолини бандлигини таъминлаш бўйича ишлар тизимли давом эттирилади ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилиши таъминланади.

 

Манба: "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси

Поделиться