Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ҳаж-2018” мавсуми нархи ҳақида

2017-12-29 | Жамият

Ҳозирги кунда интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида Ҳаж мавсумининг нархи масаласида билдирилган маълумот фуқаролар орасида турли хил асоссиз муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасида Ҳаж ва Умра мавсумларини намунали ташкил этиш ишлари “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилди.

Ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири билан бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг бошланади. Ушбу учрашувда ҳаж мавсумини намунали, тартибли ва энг юқори даражада ўтказиш масалалари муҳокама қилинади.

(2017 йилда Раҳбарият кўрсатмасига асосан зиёратчилар сони 7200 нафар этиб ҳамда Иккинчи жахон уруши қатнашчиларини давлат томонидан имтиёзли равишда юбориш белгиланди ҳамда мамлакатимиздан жами 7350 нафар фуқароларимиз Ҳаж зиёратини амалга ошириб қайтдилар).

Ҳозирги кунда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ўзбекистон томонининг ҳаж ва умра ишларини ташкиллаштириши, зиёратчиларга қулай шароит яратиш ҳамда кўрсатилаётган хизматларини юқори баҳолаб, дунёнинг ривожланган мамлакатлари Туркия, Малайзия, Индонезия давлатлари қаторида эканлигини таъкидламоқда.

Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун соҳа мутахассисларидан иборат 230 нафар малакали ишчи гуруҳи, гуруҳ раҳбарлари, тиббиёт гуруҳи, ошпазлар гуруҳи сафарбар этилади. Марзкур ишчи гуруҳи ҳаж мавсумида зиёратчиларнинг ибодатларини эмин-эркин ва тўла-тўкис амалга оширишларини таъминлайдилар.

Шунингдек, зиёратчиларимизга муқаддас шаҳарларда жойлашган энг замонавий ҳамда барча шароитларга эга бўлган меҳмонхоналар хизмат кўрсатади. Зиёратчилар нафақат меҳмонхоналарда балки, Мино-Муздалифа-Арафот водийларида ҳам уч маҳал иссиқ овқат, 24 соат иссиқ чой ва тиббий хизмат билан таъминланадилар. Бу хизматлар қўпгина бошқа давлатлар зиёратчиларига кўрсатилмайди.

Январь ойида “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши йиғилишида зиёратчилар томонидан тўланадиган маблағ муҳокама қилинади ва нархи белгиланади.

Шунингдек, 2018 йилги Ҳаж мавсуми зиёратчиларини саралашда унинг моддий ва жисмоний жиҳатдан “Ҳаж” сафарига тайёрлиги, аввал Ҳажга бормаганлиги, ислом дини ва Ҳаж ибодати ҳақидаги тушунчалари, маънавияти, маърифати ва одоб-аҳлоқи, маҳалладаги обрў-эътибори, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам беришига алоҳида эътибор қаратилади.

Фуқароларимиздан мазкур масалаларда мутасадди вазирлик ва идоралар берган маълумотларга эътибор қаратишларини ҳар қандай нохолис маълумотларга ишониб кетавермасликларини тавсия этамиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Поделиться