Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Украина ёнғоқ етиштирувчилар Ассоциациялари ўзаро ҳамкорлик қилишади

2017-12-29 | Иқтисодиёт

Ўзбекистонда маҳаллий табиий- иқлим шароитига мослашган замонавий, ҳосилдорлиги юқори бўлган ёнғоқзорларни барпо этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар Киевда ташкил этилган“Freshbusinessexpo -2017” кўргазмаси ҳамда “Рентабелли замонавий ёнғоқзорлар барпо этишдаги янгиликлар. Янги агротехнология, навлар, иқтисодиёт” мавзуига бағишлангани халқаро конференция иштирокчилари томонидан муҳокама этилди.

Икки кун давом этган кўргазма ва конференция доирасида интенсив боғлар яратиш технологияларига янгича ёндошув, илғор услублар, рентабелликни оширишнинг самарали дастурлари, ёнғоқ ва фундук боғларини яратиш, уларни парваришлаш бўйича амалий машғулотлар, ёнғоқ маҳсулотларини қайта ишлаш, сотиш ва экспорт қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон ёнғоқ экспортёрлари ва ишлаб чиқарувчилари Ассоциацияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар билан яқиндан танишдилар. Кўргазмада Ўзбекистонда етиштирилган ёнғоқ, писта ва бодом намуналари тақдим қилинди.

Республикамизда бу соҳани ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишган Украина агросаноат комплекси ва озиқ-овқат вазирининг ўринбосари В.Шеремета қуйидаги фикрларини баён этди:

- Ўзбекистон раҳбарияти томонидан республикада ёнғоқчиликни ривожлантириш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Ёнғоқ экспортёрлари ва ишлаб чиқарувчилари Ассоциацияси ташкил этилган, бу соҳада эришилган илмий-техникавий муваффақиятларни амалиётда қўллашга катта эътибор қаратилмоқда, ёнғоқ етиштириш бўйича илмий-тадқиқот маркази, ёнғоқ логистика маркази ва бошқа тузилмалар ташкил қилинмоқда. Мухтасар қилиб айтганда, бу йўналишда Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг истиқболи порлоқдир.

Украина ёнғоқ ассоциацияси аъзоларида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга қизиқиш кучайган. Мазкур ташкилот кенгашининг раиси В.Пахно икки мамлакат ассоциациялари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланганини маълум қилди.

Шунингдек, В.Пахно 2018 йилда Тошкентда ёнғоқчиликни ривожлантириш бўйича қўшма конференция ўтказиш тўғрисидаги таклифни ҳам илгари сурди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться