Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кексалари улуғланган юрт

2015-04-16 | Жамият

Самарқандда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва унинг вилоят бирлашмаси ташаббуси билан "Кексаларини эъзозлаган юрт" номли маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Кексаларни эъзозлаш йили ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Б.Маҳмадалиев, "Нуроний" жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Жорий йилда эса бу борадаги ишлар кўлами янада кенгайиб, бунда касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол қатнашмоқда.

– Бу йил вилоятимиз бўйича 350 нафардан зиёд кексаларнинг касаба уюшмалари санаторияларида бепул ва имтиёзли йўлланмалар асосида дам олиши белгиланган, – дейди Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Фарҳод Хидиров. – Бундан ташқари, нуронийларнинг Самарқанд шаҳри ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги тарихий масканлар, муқаддас зиёратгоҳларга саёҳатлари ҳам режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, бугунги тадбирга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари таклиф этилиб, уларга ташкилотимизнинг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда 60 нафар отахон ва онахонга касаба уюшмалари тизимидаги санаторияларга бепул ва имтиёзли йўлланмалар берилди.

Қирқ нафарга яқин фахрийлар эса Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб, Бухоро шаҳрига саёҳатга жўнаб кетди.

Манба: ЎзА

Поделиться