Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хусусий боғчаларга бино – бепул, электр энергияси ва табиий газ – ярим нархида

2017-12-27 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга бир қатор имкониятлар яратилди.

Жумладан, 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) ҳамда меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 991 сонли қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан «ноль» қийматда бино бериш белгилаб қўйилди.

Шунингдек, хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиши тартиби жорий қилинди.

– Берилаётган имтиёз ва яратилаётган имкониятлардан беҳад хурсандмиз – дейди Термиз шаҳридаги «Билимдон минион» нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари Мафтуна Холматова. – Бугунги кунда солиқдан озод қилинган маблағлар ҳисобидан замонавий ўқув воситаларини харид қилаяпмиз. Келгусида эса фаолиятимизни янада ривожлантириб хориждан педагог ва мутахассисларни жалб қилиш, тарбияланувчиларимизга қўшимча қулайликлар яратиш ниятидамиз.

Айни пайтда «Билимдон минион» нодавлат мактабгача таълим муассасасида 2 та гуруҳда 30 нафар болалар тарбияланаётган бўлса, имтиёзлар ҳисобидан тежалаётган маблағлар ҳисобига қўшимча бино ва иншоотлар қуриб, тарбияланувчилар сонини ошириш режалаштирилмоқда. Тарбияланувчиларига ўзбек, инглиз ва рус тилларида сабоқ берилиб, улар мусиқа, расм, математика, шунингдек, ўғил болалар таэквондо, қиз болалар бадиий гимнастика тўгаракларига жалб этилган.

Бугунги кунгача Сурхондарё вилоятида 3 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритаётган бўлса, Юртбошимизнинг юқорида келтирилган қарори қабул қилингандан сўнг ўтган қисқа давр мобайнида хусусий боғча очиш истагини билдирган талабгорлар сони 100 дан ортди.

Бу эса, албатта, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни йўлга қўйиш, шу аснода таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться