Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат хизматларини кўрсатишда Россия тажрибаси

2017-12-27 | Жамият

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи Россия Федерациясига ташрифи давомида Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ходимлари билан учрашишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ишчи гуруҳи “Менинг ҳужжатларим” («Мои документы») – давлат ва коммунал хизматларини кўрсатувчи Кўп функционал марказларни ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича тадбирлар билан танишишди. КФМ хизматларидан аҳолининг 90% дан ортиғи фойдаланиши мумкин.

Россия Федерацияси ҳудудида 2600дан ортиқ КФМ ва 10100 дан ортиқ давлат ва коммунал хизматлари идоралари фаолият кўрсатмоқда. “Ягона дарча” сони одамларнинг сони ва ҳудудий жойлашувига боғлиқ: 1 “ягона дарча” - 2 минг кишига хизмат кўрсатади. КФМ бюджетдан молиялаштирилади. КФМ фаолияти Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади. Аҳолини “ягона дарча” билан қамраб олиш кўрсаткичи тахминан 94% ни ташкил этади.

Шундай қилиб, КФМ давлат ва коммунал хизматларни кўрсатиш жараёнларини ташкил этувчи ташкилот бўлиб, унинг асосий вазифаси мамлакат аҳолисига хизмат кўрсатишдир. КФМ федерал ва қуйи тизимларда белгиланган хизматларни тақдим этади. КФМ дам олиш кунларисиз ҳафтасига эрталаб соат 8 дан кеч соат 8 гача аҳолига хизмат кўрсатади.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ Москва шаҳридаги КФМ лардан бирининг иш фаолияти билан танишишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться