Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суғурта – кафолатли ҳимоя

2015-04-15 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида соҳа ривожига қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида мамлакатимиз суғурта бозори жадал ривожланаётгани таъкидланди. Cуғурта бозори иштирокчилари фаолият юритиши учун кенг имкониятлар яратилиб, қатор қонунлар ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

Бугунги кунда "Ўзбекинвест" суғурта компанияси мижозларга юздан зиёд турдаги суғурта хизматини кўрсатмоқда. Компаниянинг 14 ҳудудий филиали, 125 бўлинмаси фаолият юритмоқда. Шунингдек, мингга яқин суғурта агентлари томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Компания тизимидаги "Ўзбекинвест – ҳаёт" суғурта компанияси асосан инсон ҳаёти билан боғлиқ суғурта хизмати кўрсатади. У юридик ва жисмоний шахсларга бонус тўловли ҳаёт жамғарма суғуртаси, ихтиёрий тиббий, бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли касалликлардан суғурта, хорижга чиқувчи фуқаролар ҳаётини суғурталаш каби хизмат турларини таклиф этмоқда.

Компания фаолиятининг асосий йўналиши суғурта ҳодисаси рўй берганда тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишдан иборат. Жорий йилнинг биринчи чорак якунларига кўра, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари шахсий ва мулкий манфаатларини суғурта ҳимояси билан таъминлаш бўйича олинган суғурта мажбуриятлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоиз, йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми эса 27 фоизга ошди.

– Суғурта тизими мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим аҳамият касб этувчи қисмига айланмоқда, – дейди "Ўзбекинвест" компанияси бош директорининг ўринбосари Жамшид Ризаев. – Ижтимоий сиёсат билан уйғунликда олиб борилаётган бозор ислоҳотлари иқтисодиётнинг изчил ривожланиши ва суғурта бизнесини юритишда халқаро талабларга жавоб берувчи суғурта тизимини шакллантирди.

Тадбирда "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича компанияда тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилгани, унга мувофиқ бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш ва тиббий суғурта бўйича шартномалар тузилаётганда кексалар учун чегирмалар мавжудлиги таъкидланди. Журналистларнинг саволларига жавоб берилди.

Манба: ЎзА

Поделиться