Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2017-12-26 | Жамият

2017 йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари–Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Евгений Громыко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқалар стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари асосида ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасида аграр соҳага оид алоқаларни янада кенгайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, жумладан, балиқчиликни ривожлантириш, россиялик олим ва мутахассисларни жалб этган ҳолда илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, селекция ва генетика ишларини кенг йўлга қўйиш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, табиий ва сунъий сув ҳавзалари маҳсулдорлигини ошириш, интенсив технологияларини жорий қилиш, мутахассис-кадрлар тайёрлаш, улар малакасини оширишни ва тажриба алмашишини йўлга қўйишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги вазифаларни атрофлича муҳокама этдилар.

Учрашувда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться