Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Яшашга иштиёқим ошди, давлатга, яхши инсонлар кўплигига ишончим ортди

2017-12-26 | Жамият

Бу Андижон шаҳрининг “Соғлом авлод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Зайнабхон Тешабоеванинг дил сўзлари.

– Қизим Гулбаҳор I гуруҳ ногирони, – дейди З.Тешабоева. – 2017 йилнинг 25 санаси ҳаётимдаги энг қувончли кунлардан бири бўлди. Менинг фарзандимга, оиламга кўрсатилаётган ғамхўрликдан яшашга бўлган иштиёқим, давлатимизга, яхши инсонлар кўплигига ишончим минг чандон ортди. Фарзандларимнинг қувончини айтмайсизми? Ахир, ҳозирга қадар фарзандларим, келиним, набирам – 11 жон 2 хонали квартирада яшар эдик. Уй-жой қилишга имконимиз умуман йўқ эди. Қарамоғида ногирон фарзанди бор, қийналиб яшаётган биз каби оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мушкулини осон қилаётган инсонлар, эзгу ишлар бошида турган Президентимиздан беҳад миннатдорман. 

Андижон тумани Куйганёр шаҳарчасида вилоятдаги жисмоний имконияти чекланган, уй-жойга муҳтож 82 нафар фуқарога янги уйлар топшириш маросимида бундай миннатдорлик изҳорлари, шукроналик туйғулари кўп янгради.

Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса, ногирон, кам таъминланган оилаларни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор юртдошларимизда бугунидан шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамлаётгани таъкидланди. 

Дарҳақиқат, биргина Андижон вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг 532 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси, 2 минг нафардан зиёд кишига саломатлигини тиклаши учун юртимизнинг турли сиҳатгоҳларига йўлланма берилди. 96 нафар ногирон ҳамда кам таъминланган оила вакилларига зарур дори-дармонлар харид қилиши ва даволаниши учун 384 миллион сўм маблағ ажратилди, 1776 оила маиший техника жиҳозлари билан таъминланди. Шу кунларда 160 оиланинг уй-жойини таъмирлаб бериш чоралари кўрилмоқда. 

Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори асосида 497 ҳовли ва ҳар бири 16 квартирадан иборат икки қаватли йигирма учта уй қурилди. Айни кунга қадар 865 кам таъминланган оилага ҳамда 14 нафар ногиронга янги уй топширилган бўлса, бугун яна 82 нафар меҳнатга лаёқати чекланган фуқарога вилоятнинг 14 туманида барпо этилган янги уйлар калити топширилди. 

Таъкидлаш керакки, ногиронларга топширилаётган уйлар ҳомийлар томонидан ажратилган 862 миллион сўм маблағ ҳисобидан жиҳозланди. 

Андижон тумани Ойжамол маҳалласидаги кичкинагина ҳовлида яшаётган Маҳмуджон Расулов оиласига ҳам туман марказида барпо этилган янги уйнинг 2 хонали квартираси топширилди. Энди Маҳмуджон турмуш ўртоғи Зилолахон ва икки фарзанди билан Янги йил байрамини янги уйда нишонлайди. 

Янги уй соҳибига айланган Пахтаобод тумани Навниҳол маҳалласида яшовчи Дилбархон Сатторова, Олтинкўл тумани Хондибоғи маҳалласида яшовчи Зебинисо Жумабоева, Бўз тумани Чорвадор маҳалласида яшовчи Дилдора Гулматова, Хўжаобод тумани Баҳрин маҳалласида яшовчи Моҳидил Абдураҳмонова сингари жисмоний имконияти чекланган фуқаролар Президентимиз томонидан кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди. 

Янги уй-жойларни топширишга бағишланган тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойберганов, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов иштирок этди.

 

Фаҳриддин Убайдуллаев, Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться