Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЎзЛиДеП тадбиркорларни текшириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш тарафдори, «Миллий тикланиш» демократик партияси интернетда махсус «майдон»лар яратишни қўлламоқда

2017-12-26 | Жамият

Парламент қуйи палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича партия фракциясининг чора-тадбирлар режаси муҳокама этилди.

Фракция аъзолари Мурожаатномада 2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб ном берилиши келгуси йили фаол тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз эътибори марказида бўлиши, бу соҳани қўллаб-қувватлаш, бизнес субъектларини жадал ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилиши, божхона тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этишини алоҳида таъкидлади. 

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича партия фракциясининг чора-тадбирлар режаси муҳокамалар марказида бўлди.

Қонун лойиҳалари муҳокамасига кенг халқ оммасини жалб этиш, жумладан, интернет тармоғида махсус «майдон»лар яратиш, фуқаролар давлат ва жамият ҳаётига дахлдор муҳим масалалар бўйича ўз фикр-таклифларини билдиришлари учун «Менинг фикрим» деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этиш мақсадга мувофиқ эканлиги айтилди. 

Йиғилиш якунида Мурожаатномада белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться