Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Музей экспонатлари – халқ бойлиги

2015-04-15 | Жамият

Термиз археология музейида музейлар бошқарувида ўқув дастурларини амалга ошириш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, "Ўзбекмузей" жамғармаси, Халқаро Амир Темур фонди ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган музейлар раҳбар ва мутахассислари иштирок этди.

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси масъул котиби А.Икромов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида миллий ўзликни англаш, бой ва бетакрор меросимизни асраб-авайлаш, ўрганиш, кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда музейлар фондини шакллантириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда юксак самаралар бераётир.

Президентимизнинг 1998 йил 12 январда қабул қилинган "Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. Ўзбекистон Республикасининг "Музейлар тўғрисида"ги қонуни миллий музей фондини шакллантириш, сақлаш, самарали фойдаланиш ва соҳадаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди. Ривожланган давлатларнинг археолог, этнограф, табиатшунос ва бошқа соҳа олимлари билан ҳамкорликда илмий экспедициялар ташкил этилаётгани юртимиздаги музейлар фондини янада бойитиш, илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда.

– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган музейимиз саккиз мингга яқин экспонат билан фаолият бошлаган эди, – дейди Термиз археология музейи директори вазифасини бажарувчи Зебунисо Алимардонова. – Айни пайтда бу ерда Ватанимизнинг милоддан аввалги юз минг йиллик ўтмишидан бошлаб бугунги кунга қадар бўлган ҳаёти кенг ёритилган саксон мингдан ортиқ ноёб топилма ва осори-атиқалар сақланмоқда. Музей фонди йилдан-йилга турли даврларга оид янги топилмалар билан бойиб бормоқда. Ўтган йили минтақамизда ягона бу масканга ўттиз мингдан зиёд маҳаллий ва хорижлик томошабинлар келиб, экспонатларимиз билан танишди.

Тадбирда музейларнинг ҳуқуқий асослари, мутахассис кадрлар билан таъминлаш, замонавий хизмат кўрсатиш, болаларни музейларга жалб этишда педагогик технологияларнинг ўрни, виртуал музей истиқболлари каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Манба: ЎзА

Поделиться