Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Баҳони халқ беради. Президентимиз Мурожаатномасини тинглаб…

2017-12-26 | Сиёсат

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз тарихида илк бор янги амалиёт сифатида Олий Мажлисга Мурожаатнома шаклидаги дастурий маъруза билан чиқиш қилди.

Мурожаатномада илгари сурилган барча фикрлар, ғоялар, ташаббуслар ягона эзгу мақсад – фуқароларимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш, юртимизни ҳар томонлама тараққий эттиришга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. 

Мазкур маросимда олдимизда янада улкан ва масъулиятли вазифалар турганини англадик. Мамлакатимизда 2017 йилда амалга оширилган шиддатли ислоҳотлар келгуси йилда ҳам Президентимиз раҳнамолигида янада қатъият, шижоат асосида, юксак марраларни кўзлаб давом эттирилишини тушундик. 

2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилинди. 

Парламентимиз фаолияти янада кучайиши, депутатларимиз уйғониши, “тирик қонунлар” қабул қилишимиз лозимлиги, халқ манфаати йўлида янги ва замонавий ташаббусларни дадил илгари суриш лозимлиги ҳақидаги тавсияларни фаолиятимизнинг бош мезони сифатида белгилаб олдик. 

Президентимизнинг “Барчамиз бир ҳақиқатни унутмаслигимиз керак: қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи, том маънода, халқ бўлиши шарт. Ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва таклифларни қуйидан – фуқаролардан, жойлардаги халқ депутатлари Кенгашларидан олиш тартибини кенг жорий этиш зарур. Қонунларни қабул қилиш жараёнида уларни аҳоли ўртасида ҳар томонлама муҳокама қилиш тизимидан самарали фойдаланишимиз керак”, деган даъватлари фаолиятимизни янада жонлантириш, халқ ичига янада кириб бориш ва амалий натижа берадиган қонун ҳужжатларини қабул қилишга эътибор қаратишимиз зарурлигини англатади. 

Бошқарувда мутлақо янги тизим жорий этилаётгани, ҳокимиятлар ваколатларини баҳолаш мезонларининг ишлаб чиқилиши, номарказлаштириш сиёсатининг амалга оширилиши, жуда муҳим масалалар юзасидан юксак жасорат билан илгари сурилган ташаббуслар, ҳудудларда аҳолини ташвишга солаётган чегара постлари, айбсиз айбдор бўлиш, номуносиб тарзда жавобгарликка тортилиш каби долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича белгилаб берилган вазифалар халқимизнинг дилидаги гап бўлди. 

Аёлларимиз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларга қулай шароит яратиш, хотин-қизлар ўртасидаги ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан долзарб вазифалар белгиланганди. 

Мурожаатнома асосида белгиланган ҳар бир вазифа ижросини таъминлашда янада фаол бўлишимиз, халқимиз учун Президентимиздек фидоийлик, жонкуярлик билан ишлашимиз зарур, бизга фақат ва фақат халқ баҳо беришини унутмаслигимиз шарт. 
 

Шуҳрат Ёқубов,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати.

Манба: ЎзА

Поделиться