Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мурожаат, ижро, назорат, натижа

2017-12-25 | Иқтисодиёт

Бугун юртимизда тадбиркорлар учун яратилган кенг имтиёз ва қулайликлар самараси натижасида ушбу соҳа вакилларининг юртимиз иқтисодиётидаги улуши янада ортиб бормоқда. Бироқ, ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз фаолиятини мавжуд қонун талаблари асосида ривожлантириш ўрнига турли хил қонунбузарлик йўллари билан даромадини оширишни кўзловчи «тадбиркор»лар ҳам афсуски учраб туради.

Қуйида давлат солиқ органлари томонидан жорий йилнинг 14 декабрдан 20 декабрга қадар ўтказилган назорат тадбирлари натижалари билан таништириб ўтамиз.

«Ишонч телефон»лари эшитади...

Давлат солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган «Ишонч телефон»ларига бўлаётган мурожаатлар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда. Хусусан, «Ишонч телефон»лари орқали ўтган ҳафта давомида 162 та, шундан 9 та юридик ва 153 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Ушбу мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олиниб, белгиланган тартибда ижрога қаратилган.

Ҳуқуқбузарлик учун жазо муқаррар

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида 3308 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.

Ўтказилган профилактик ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пениялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 1016 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.

Амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 2292 нафар шахсга нисбатан 510,7 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Шу жумладан:

- савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 577 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 моддасига асосан 86,4 миллион сўм, шундан:

а) харидорга товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) чек (квитанция) бермасдан сотиш (хизмат кўрсатиш) ҳолатлари бўйича 376 нафар шахсга нисбатан 56,3 миллион сўм;

б) назорат-касса машиналарини қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 162 нафар шахсга нисбатан 24,2 миллион сўм;

в) тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибига риоя этмаслик ҳолатлари бўйича 29 нафар шахсга нисбатан 4,3 миллион сўм;

г) нархларни асоссиз равишда ошириш ҳолатлари бўйича 10 нафар шахсга нисбатан 1,5 миллион сўм маъмурий жарималар;

- бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 49 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591 моддасига асосан 36,7 миллион сўм;

- уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирмаган 301 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160 моддаси 2 қисмига асосан 45,1 миллион сўм;

- даромадлар тўғрисида декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 139 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174 моддаси 3 қисмига асосан 20,8 миллион сўм;

- ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 239 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176 моддаси 1 қисмига асосан 35,8 миллион сўм;

- автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 38 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1763 моддасига асосан 28,4 миллион сўм;

- солиқ ҳисоботини солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 655 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175 моддаси 1 қисмига асосан 98,1 миллион сўм;

- дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 26 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175 моддаси 3 қисмига асосан 38,9 миллион сўм;

- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 268 нафар мансабдор шахсларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175 моддаси 6 қисмига асосан 120,4 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться