Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Белгия ускуналари “Ургут” эркин иқтисодий зонасига

2017-12-25 | Иқтисодиёт

Яқин кунларда “UrgGazKarpet” корхонаси Белгия “Van de Wiele” ишлаб чиқарувчисининг гилам тўқиш бўйича энг замонавий ускунасини олади. Етказиб берилаётган жиҳознинг қиймати қарийб 2 миллион еврога тенг.

Шуни таъкидлаш жоизки, “Van de Wiele” компанияси Ўзбекистон билан 2003 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади - компания мамлакатимизга гилам тўқиш ускуналарини етказиб бермоқда.

Ҳозирги кунда республикамизда шу номдаги холдинг томонидан ишлаб чиқарилган 125 тадан зиёд тўқув дастгоҳлари ишлаб турибди. Белгия компанияси охирги йилларда мамлакатимизда кўплаб харидорлар билан узвий алоқалар ўрнатди. Булар, асосан, Самарқанд, Бухоро Жиззах, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги гилам ишлаб чиқарувчи корхоналардир. Бугунги кунда Ўзбекистон Эрон, Туркия, Хитой ва Марокаш сингари компаниянинг йирик бозорлари бешлигидан ўрин олган.

“Van de Wiele” компаниясининг ускуналари бу сафар бизнес олиб бориш учун барча шароитлар яратилган “Ургут” эркин иқтисодий зонасида жойлашган корхонага етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, “ Van de Wiele” компаниясининг асосий заводи Белгиянинг Кортрейк шаҳрида жойлашган. Шунингдек, унинг корхоналари Германия, Италия, Хитой, Франция, АҚШ, Туркияда ҳам фаолият кўрсатади. Холдингнинг йиллик айланма маблағи 500 миллион еврони ташкил қилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться