Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сергелида сайлов байрамона кайфиятда ўтмоқда

2017-12-24 | Сайлов

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов қизғин давом этмоқда. Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 285-умумтаълим мактабида жойлашган 416-сайлов участкаси аҳоли билан гавжум. 

Ушбу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида пухта тайёгарлик кўрилди. Маҳалла кўмагида ҳудуддаги сайловчилар рўйхати шакллантирилиб, барча танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштирилди. 416-сайлов участкасида 2 минг 900 дан ортиқ сайловчи рўйхатга олинди. Фуқароларнинг яширин овоз бериши учун кабиналар тайёрланди. Сайлов бюллетенлари бериш учун жой ажратилган ва сайлов қутилари ўрнатилди. 

– Юртдошларимизда мазкур сайловда овоз бериш орқали ёруғ келажакни қуришга ҳисса қўшиш истаги юқорилиги сезилиб турибди, – дейди 416-сайлов участкаси масъул котиби Сурайё Жакбарова. – Уларнинг бу хоҳиш-иродасини амалга ошириши учун сайлов участкамизда барча шароит яратилган. Сайловга ўн кун қолганида уларнинг барчасига таклифнома тарқатилди. Бирин-кетин улар ўзлари учун муносиб бўлган номзодга овоз бериб чиқмоқда. 

Участка комиссиясининг самарали фаолият кўрсатиши учун бинода барча шарт-шароит яратилган. Замонавий компьютер ва алоқа воситалари, зарур мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган. 

– Номзодлар ҳақида маълумотлар билан сайлов участкасида уларнинг дастури акс этган ташвиқот материаллари, кўргазмали воситалар орқали танишдим, – дейди Ёрқин ҳаёт маҳалласида яшовчи Лазиз Аҳмедов. – Сайлов байрамона кайфиятда ўтмоқда. Юртдошларимиз ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда муносиб номзодга овоз бермоқда. Мен ҳам мамлакатимиз келажагини, туманимиз истиқболини ўйлайдиган, эртанги кун равнақи учун самарали меҳнат қиладиган муносиб номзодга овоз бердим. 

Сайловда илк марта овоз берадиган ёшларга миллий сайлов қонунчилигини кенг тушунтириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Бу йилги сайловда ҳудуд бўйича 20 нафар йигит-қиз биринчи бор иштирок этмоқда. "Мен биринчи марта овоз бераман!" шиори остидаги тарқатма материаллар, жойларда ўрнатилган тарғибот баннерлари ёш авлодни сайлов қонунчилиги билан яқиндан таништириш баробарида, уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётир. 

– Бу йил биринчи марта сайловда қатнашиб, ўзим муносиб билган номзодни қўллаб-қувватлаб, овоз бердим, – дейди Диёра Ражабова. – Бундай муҳим сиёсий тадбирда овоз бериш шарафли, айни пайтда масъулиятли эканини ҳам чуқур англаб турибман. Шу боис, тенгдошларимнинг сайлов ҳақидаги тушунчаларини, сайлов қонунчилиги борасидаги билимини янада бойитиш муҳим аҳамият касб этади. 

Ҳудудда 9 ногирон рўйхатга олинган. Кўзи ожиз фуқаролар Брайль алифбоси қўлланилган сайлов бюллетенлари орқали овоз бермоқда. Жисмоний имконияти чекланган, кекса ёшдаги инсонлар ҳамда баъзи сабабларга кўра сайлов куни сайлов участкасига келолмайдиган фуқароларнинг рўйхати тузилиб, уларга уй шароитида овоз бериш имконияти яратилган. 

 
Нурилло Насриев, Ёлқин Шамсиддинов (сурат) ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться