Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Чилонзорликлар сайловда фаол иштирок этмоқда

2017-12-24 | Сайлов

Тошкент шаҳрида халқ депутатлари туман Кенгашларига сайловлар байрамона руҳда давом этмоқда. Шаҳарда ташкил этилган 885 сайлов участкасида овоз берувчилар учун барча шароит яратилган. Бугунги муҳим сиёсий воқеликда сайловчилар ўзлари танлаган номзодни ёқлаб, овоз бериш орқали фаровон келажак ва ўз ҳудудининг истиқболини белгилаш имконига эга бўлмоқда. 

Чилонзор туманидаги “Катта Чилонзор-3” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 555-сайлов участкасида ҳам овоз бериш жараёни қизғин кечмоқда. Сайлов участкаси талабларга мос жиҳозланиб, кекса ёшдаги инсонлар, жисмоний имконияти чекланган ва муайян сабабларга кўра сайлов участкасига кела олмаган фуқароларга овоз беришлари учун зарур имкониятлар яратилган. 

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов жараёнлари Конституция ва қонунларимизга киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалардан келиб чиқиб, илк бор ўтказилмоқда. Шу маънода, фуқароларга миллий қонунчилигимиз атрофлича тушунтирилди, учрашувларда номзодларнинг сайловолди дастурлари, халқ манфаати ва юрт равнақи йўлидаги амалга ошириладиган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Сайловда ҳудуд аҳолиси, айниқса, ёшларнинг фаоллик кўрсатаётгани одамларда фуқаролик позицияси, дахлдорлик ҳисси тобора юксалиб бораётганидан далолат. Ҳозиргина овоз берган ёш сайловчилардан бирини суҳбатга тортамиз. 

– Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов мамлакатимиз ҳаётидаги яна бир муҳим тарихий санадир, – дейди Аброр Эргашев. – Боиси шу вақтгача биз, пойтахт туманлари аҳолиси бундай имкониятга эга эмас эдик. Президентимиз таъкидлаганидек, бу борада адолат тикланди. Юртимизда тадбиркорлик фаолияти учун қулай муҳит яратилган. Келгусида мен ҳам ўз бизнесимни йўлга қўйиб, тенгдошларимни иш билан таъминлашни ният қилганман. Шу боис сайловда ўзим танлаган муносиб номзодга овоз бердим. 

Овоз берувчиларнинг келиши давом этмоқда. 

 

Улуғбек Шоназаров, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться