Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳукуматлараро битим имзоланди

2017-12-22 | Сиёсат

2017 йилнинг 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Битим Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Петер Санто томонидан имзоланди.

Мазкур ҳужжат икки давлат олий ўқув муассасаларида таълим олиш учун квоталар бериш, биргаликда илмий тадқиқотлар ҳамда маданий тадбирлар ўтказиш орқали таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратади.

Битимнинг амалий бажарилиши мақсадида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва муассасалари вакилларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш кўзда тутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться